Раҳбарият ушбу футболчиларнинг ўйин даражаси ойлик маошига мос келмайди деб ҳисоблайди. Ляказетт йилига 5,4 миллион евро олса, Толиссонинг маоши 4,8 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки футболчи "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади ва жамоага 2022 йилда қайтганди. Ляказетт "Арсенал"дан келган бўлса, Толиссо "Бавария" таркибидан Францияга қайтганди.
Бу мавсум "Лион" сардори бўлган 32 ёшли ҳужумчи чемпионатнинг 9 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та карточка (сариқ ва қизил) олди. 29 ёшли Толиссо 9 учрашувда 1 та гол уриб, 3 марта сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
Қайд этамиз, "Лион" Лига 1"да охирги поғолнани банд этиб турибди.
Изоҳлар