

«Майами «Интер»га ўтишим мен тез орада фаолиятини тугатаман дегани эмас. Яна кўп йиллар футбол ўйнай оламан.
Мен ҳали ҳамон совринлар ютишни истайман. Мен оиламнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиляпман, шунинг учун мени ҳали тўхтатиб бўлмайди», — деб фикр билдирди Месси.
Маълумот учун, Месси 2024 йилда жами 24 та учрашувда майдонга тушди. У жами 19 та гол урди ва яна 12 та голга ассист қайд этди. Унинг АҚШ жамоаси билан тузган шартномаси 2025 йилда якунланади.



