"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячисига қизиқяпти

Sherzod Nurmatov
16 дек 2023
"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси Пьеро Инкапьени сотиб олмоқчи.

Бу ҳақда "Bild" хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, мерсисайлар 21 ёшли эквадорлик футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Футболчига "Ньюкасл", "Милан" ва "Рома" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Инкапье 2021 йилнинг августидан бери Леверкузеннинг "Байер" жамоасида ўйнамоқда. У 2023/24 йилги мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли пас узатди.

Transfermarkt ҳимоячининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bild