"Ливерпуль" Райан Шерки учун "Бавария" билан кураш олиб боради

Alisher
23 мар 2025
"Ливерпуль" ва "Бавария" "Лион"нинг франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шеркини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, "Лион" ва франциялик футболчи ўртасида келишув мавжуд бўлиб, у футболчига келаси ёзда клубини ўзгартириш имконини беради. Қишда футболчини Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Аммо, келишув амалга ошмади.

Райан Шерки жорий мавсум "Лион" сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 18 та ассист қайд этди. Transfermarkt французни 30 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: thesun.co.uk