"Ливерпул" Сенесини нишонга олди

"Ливерпул" 28 ёшли аргентиналик ҳимоячи Маркос Сенеси билан шартнома имзолаш ҳақида ўйламоқда.

Манбаларнинг маълум қилишича, мерсисайдликлар Иброҳим Конате ёзда тугайдиган амалдаги шартномасини узайтирган тақдирда ҳам ҳимоя марказига футболчи қидирмоқда. Инсайдерларнинг таъкидлашича, "Ливерпуль” аллақачон Сенесининг вакиллари билан алоқага чиққан. Аввалроқ, футболчига "Барселона”, "Ювентус” ва ”Челси" даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Сенеси "Фееноорд"дан кейин 2022 йилдан бери "Борнмут"да ўйнамоқда. Бу мавсумда ҳимоячи клуб сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.


Манба: TEAMtalk