"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси МЮни танқид қилди

Mirjalol Normatov
19 oct 2024
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Грэм Сунесс "Манчестер Юнайтед"ни сер Алекс Фергюсон бўйича чиқарган қарори бўйича танқид қилди.

Олдинроқ манкунианликлар 82 ёшли Фергюсонни жамоанинг кийим алмаштириш хонасига киришини тақиқлаб, унинг элчилик пулларини ҳам тўламаслигини маълум қилганди.

"Ўйинларга ташрифи орқали у "Юнайтед"га бир вақтлар берган сифат ва эҳтиросларни эслатаётганди. У клубнинг буюк кунлари тимсоли. Шу билан бирга жамоанинг кийим алмаштириш хонаси ёмон ҳолатда, уларга ҳеч ким ишонмаяпти.

Менимча, Фергюсонни оддий ҳодим сифатида кўришмоқда. У INEOS қисқартираётган ҳаражатларнинг бир қурбони бўлди. Бу шармандалик. Қани бу аҳмоқона ҳурмат? Клубнинг бу эгалари шарманда бўлишди.

Фергюсоннинг 2 миллиони орқали улар катта харажатдан қутулишдими? Бу шунчаки катта бир денгизнинг кичик томчиси ҳолос.

Мен учун "Юнайтед"нинг ҳозирги эгалари клуб даражасидаги инсонлар эмас. Улар футболни тушунишмайди", - деди Грэм Сунесс.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: Daily Mail

Изоҳлар

Erkin Abdullaev
19 oct 2024
Bizni UMK ga kelgan axmedov dilshodga o'xshayapti bular
Grand Grand
19 oct 2024
INEOS келгандан кейин яхши булиш урнига баттар булаябди жамоа Англиядан футболчи сотиб олмай Голландияни футболчиларига ёпишаябди улар Англия темпига мослашолмаябди
MUFC_11
19 oct 2024
Pulni dardida barchasi, natija qilmasa ham klub orqasidan yaxshigina soqqa ishlashmoqda.