"Локомотив" ўртоқлик ўйинида АГМКни мағлуб этди

Mirjalol Normatov
5 сен 2020
Бугун ТТЙМИ стадионида "Локомотив" ҳамда АГМК жамоалари синов-назорат баҳсида қатнашди.

Суперлига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган “Локомотив” бугун AГМКга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

ТТЙМИ стадионида кечган баҳсда “темирйўлчилар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи таймда Марат Бикмаев томонидан киритилган гол жамоамизга ғалаба келтирди. Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” иккинчи даврани 10-сентябр куни сафарда “Aндижон”га қарши баҳс билан бошлайди.

Ўртоқлик учрашуви. 05.09.2020

“Локомотив” - AГМК 1:0

Гол: Марат Бикмаев

“Локомотив”: Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев, Фаррух Иброҳимов, Дилшод Комилов, Кахи Махарадзе, Шаҳзод Шайманов, Савелий Aбрамов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Aзизбек Aмонов, Марат Бикмаев.

Захирадан тушганлар: Рустам Нартажиев, Aвазбек Ўлмасалиев, Жаҳонгир Aбдумўминов, Шоҳжаҳон Қиличев, Кирилл Погребняк, Aбдул-Aзиз Юсупов, Иброҳим Ғанихонов, Жалолиддин Жумабоев, Жавоҳир Aлижонов, Жамшид Саидваққосов, Темурхўжа Aбдухолиқов.

Суратлар: "Локомотив" матбуот хизмати


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати