

Футболчи "Ливерпуль"га қарши "Энфилд"даги ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинида ҳаракат қилган либосини аукционга қўйди. Испаниялик ушбу баҳсда амалдаги чемпионлар дарвозасига захирадан тушиб иккита гол урган эди.
25 ёшли ўйинчининг либоси 8100 еврога сотилди.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЕЧЛ 1/8 финалида "Ливерпуль" устидан умумий 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда, кейинги босқичга йўл олган эди.




