Луис Качорри нега 74-рақамни танлагани, Суперлигада чемпионликка даъвогарлар ҳамда Италия ва ўзбек футболи ҳақида гапирди

Оқил Абдубарноев
5 apr 2025
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Луис Качорри фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин ўтказдик, якунда омад бизга кулиб боқди. Биз кўпроғига лойиқмиз, сабаби ўйин давомида кўплаб имкониятлар юзага келтиргандик.

"Бунёдкор"да 74-рақамни танлаганимнинг сабаби, бу рақам онамнинг туғилган йили билан боғлиқ.

Суперлигада чемпионлик учун даъвогар "Пахтакор", "Насаф", "Нефтчи" каби кучли клублар бор. Менимча, лигадаги ҳамма жамоалар яхши даражага эга. Шунчаки, биз ўз ўйинимизни намойиш этиб, нималарга қодир эканлигимизни исботлашимиз зарур.

Италия футболи билан солиштирганда, ўзбек футболида тактик ўйин камроқ, аммо шиддат юқори, кўпроқ югуриш талаб этилади. Учрашувлар жадаллашиб бормоқда", деди 27 ёшли футболчи.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.


Оқил АбдубарноевМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Rustam Ruziyev
5 apr
Олааа, бизни футболдаги юришни югуриш дейилса, Италия футболидагилар учиб ўйнарканда.. Яхши журналист "Италияда тўп тепаётган Шомуродовни ўйинини стадионда кўрдизми, Ҳусанов ҳақида фикриз қанақа?, қайси футболчимиз Италия клубларида ўйнай олади? Бунёдкор А серияда ўйнаса нечанчи ўринни оларди" деган "шедевр" саволларни бермапти????????????
Muhammadmaruf
5 apr
Шунақа солиштиришларга борманда. Бири осмон, бири ер бўлса, нимасини солиштирасан? Ўхшаш жойи бир хил тўп-у, бир хил размердаги стадион холос аслида
Saidjon
5 apr
10 kishi hujumga, 10 kishi himoyaga! Olg'a ...lar bizni dunyoni qo'lga olamiz!