Луис Суареснинг “Интер Майами”га ўтиши жуда қимматга тушиши мумкин

Alisher
19 июл 2023
Луис Суареснинг АҚШга ўтиши амалга ошмаслиги мумкин.

Чунки Луис Суарес “Интер Майами”га ўтиши учун “Гремио”га 70 миллион эвро товон пули тўлаши керак. Сабаби 2024 йил 31 декабргача амал қиладиган шартномани бекор қилиш учун айнан шунча товон тўлаш белгилаб қўйилган.

Ушбу мавсум Бразилия чемпионатида Луис "Гремио" таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 3 ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: sports.ru