

Суперлига 9-тури доирасидаги дербида ҳозирча фарғоналиклар олдинда бормоқда (1:0).
Учрашувни "Пахтакор" собиқ бош мураббийи Максим Шацких бевосита "Бобур Арена"дан кузатиб бормоқда.

Аввалроқ "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ишдан бўшатилган ва клуб бир қатор мураббийлар билан музокаралар олиб бораётгани маълум бўлганди. Номзодлар орасида Шацких номзоди фаворит бўлиб, у шароитлар билан яқиндан ташиниб чиқиши ва шундан кейин ўз қарорини маълум қилиши айтилганди.



