

“У жудаям истеъдодли. Биз уни 12-13 ёшли пайтидан биламиз. Сабаби у ёшлар термаси таркибида тўп тепишга улгурган. Ўшандақ унинг маҳоратли эканлигини билганмиз.
Мен БУффоннинг А Сериядаги дебютини эслайман. Ўшанда биз унинг жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганмиз. Жижи эса ажойиб иқтидор эгаси эди. Мен Доннаруммада ҳам шундай хислатни кўраяпман.
У яхши йигит. Муҳими унинг атрофида ҳозир жуда кўпчилик гирдикапалак. У эса доимгидек бўлиб қолиши ва майдонда нима қилиш лозимлигини ҳақида ўйлаши лозим”, дейди Малдини.


