Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
13 мар 2026
Ҳимоячи Рис Жеймс "Челси" билан янги битим имзолади.

Клуб ҳозирча сардор билан тузилган янги келишув ҳақида расман маълумот бермади.

Янги шартнома 2032 йил ёзигача мўлжалланган. Ҳимоячининг "кўклар" билан аввалги келишуви 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қиларди.

Жеймснинг сўнгги шартномаси амалдаги клуб эгалари даврида узайтирилган бўлса-да, у ҳалигача шартномаси эски шартлар асосида амал қилган сўнгги футболчи бўлиб қолган эди. Янги шартнома 2022 йил май ойида клуб томонидан қабул қилинган маош тизимига мос келади.

26 ёшли Жеймс ушбу мавсум "Челси" сафида 35 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. У "кўклар" академияси тарбияланувчиси бўлиб, 6 ёшидан бери клуб тизимида ўйнаб келади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic