Sport.es хабарига кўра, "шаҳарликлар" 26 ёшли футболчини жамоа тизимига мос деб ҳисоблаган. Шунингдек, Ольмо 33 ёшли ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйнега ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, январда Испания Олий спорт кенгаши (CSD) "Барселона"га Ольмони мавсумнинг иккинчи қисмида иштирок этиш учун вақтинча рўйхатдан ўтказишга рухсат берганди.
Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 28 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пас узатди. Ольмонинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Изоҳлар