"Манчестер Сити" дарвозабони "Бернли"га ўтди

Narzulla Saydullayev
7 авг 2018
"Манчестер Сити" клубига тегишли бўлган дарвозабон Жо Харт фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Бу ҳақда "Бернли" клуби расмий сайти хабар берди. Харт янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома тузди. 

Дарвозабон "Бернли" сафида 20-рақам остида ўйнайди. 

Жо Харт ўтган йилги мавсумни "Вест Хэм"да, ундан олдинги мавсумни эса Италиянинг "Торино" клубида ижарада ўтказганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/BurnleyOfficial