"Манчестер Сити" "Ноттингем" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
8 apr 2025
"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт "Манчестер Сити" эътиборини ўзига қаратди.

Маълумотларга қараганда, қатор номдор клублар футболчини кузатмоқда. Жумладан, "шаҳарликлар" ўтган ёздан буён Морганни кузатиб келмоқда.

"Манчестер Сити" вакиллари Гиббс-Уайтга жиддий қизиқмоқда. Айни вақтда 25 ёшли футболчининг ёзда бошқа клубга кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори, деб баҳоланмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Қопқоқ: x.com

Изоҳлар