"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди

Omonjon To`xtamirzayev
3 feb 2025
"Шаҳарликлар" инқироздан чиқиб кетиш учун трансфер бозорида анча фаол бўлишди.

Аввалроқ, клуб ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановдан ташқари, Витор Рейс (30 млн фунт) ва ҳужумчи Омар Мармушни (59 млн фунт + 4 млн фунт) сотиб олганди.  

Трансфер ойнаси деярли якунланаётган бир паллада "шайхлар" "Порту"шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" тарбияланувчиси Нико Гонсалесни ўз сафига қўшиб олди. Бу маълумотни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлаб улгурди. 

"Нико Гонсалес – "Ман Сити" футболчиси, here we go!", - деб ёзган Романо.

Манчестерликлар футболчи трансфери учун 60 млн евро тўлайди. Футболчининг "аждарлар" билан шартномасида кўрсатилган товон пули айнан шунча. Эътиборлиси, ушбу сумманинг 40% "Барселона"га насиб қилади.


Omonjon To`xtamirzayevМақола муаллифи
Муқова: Фабрицио Романо

Изоҳлар

Djurayev Akbar
3 feb
Пеп миллардлаб сарфлаб, 5:1, 4:0га еб юрвурса, умуман обрўси бир тийн бўп кетади. Трансфер қими турса бўларди...
Muhammadmaruf
3 feb
Ё Пеп кетиши керак ё янги харидлар қилиниши керак. Гвардиолани шунча йиллик обрўси сабаб унга командани бошқатдан қуришига имкон беришади
Utkir
3 feb
Олавурсин фойдаси йук
Ааа Ууу
3 feb
Порту сафида шу турда гол урган эди
Shox Muhammad
3 feb
Барса учун ҳам фойдали бўлибдида 24 млн нақд.