

29 ёшли италиялик футболчи жорий мавсумда ақлбовар қилмас ўйин сифатини намойиш қилмоқда. У А Серияда 27 гол билан тўпурарлик қилмоқда.
Футболчи бу орқали ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи бўлган МЮнинг диққатини тортди.
Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" шунингдек Харри Кейн ("Тоттенхэм") ва Мусса Дембеле ("Лион")ларга ҳам қизиқмоқда.
Иммобиле жорий мавсум А Серияда 26та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 8та ассист қайд этган.




