

Бу ҳақда манкунианлар расмий сайти хабар тарқатди.
Перейра 1 йил давомида Шотландиянинг "Хартс" клубида ижарада ўйнайди.
23 ёшли посбон фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.
"Қизил иблислар" уни "Хартс"дан ташқари турли йилларда "Рочдейл", "Белененсиш", "Витория" ва "Кортрейк" клубларига ижарага берган.




