Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини Италиянинг номи ошкор қилинмаган бир қанча клублари кузатиб боришмоқда.
Агарда манкунианликлар ҳужумчисини сотиб юбора оладиган бўлса, ёзда клуб унинг ўрнига бошқа футболчи олиб келишга ҳаракат қилади. 22 ёшли ҳужумчининг МЮ билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси бор. У 2023 йил ёзида "Аталанта"дан трансфер қилинганди.
Ушбу мавсумда Хойлунд АПЛнинг 26 ўйинида 3та гол урди.
Изоҳлар