

16 ёшли форвард бу ҳақда instagram'даги расмий саҳифасига жойлаган видеоролиги орқали хабар қилган. Улар ўртасидаги келишув ўтган ҳафтада амалга ошгани маълум бўлди. Хугеверф амстердамликларнинг шартномани узайтириш бўйича таклифини рад этган.
Аввалроқ, «қизил иблислар» мазкур клубнинг бошқа бир футболчиси Маттейс де Лигт билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида айтилганди.



