"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди

Alisher Ostonov
15 ноя 2025
"Трабзонспор" сафида ижара асосида ўйнаётган дарвозабон Андре Онана "Манчестер Юнайтед"нинг режаларидан ўрин олмаган.

Туркия клуби камерунлик футболчини сентябрь ойида ижарага олган эди. Битим жорий мавсум охиригача мўлжалланган ва сотиб олиш имкониятини ўз ичига олмайди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "қизил иблислар" келаси мавсумда дарвозабонни таркибга қайтаришни режалаштирмаяпти. МЮ янги кипер Сенне Ламменсдан мамнун, Онана эса катта эҳтимол билан қўйиб юборилади.

Андре Онана "Трабзонспор" сафида саккизта ўйинда майдонга тушиб, жами еттита гол ўтказиб юборди. 29 ёшли футболчининг Transfermarkt'даги баҳоси 20 млн еврони ташкил этади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: facebook.com/fabrizioromanoherewego