

Клубнинг мақсадларидан бири — юқори малакали таянч ярим ҳимоячисини сотиб олиш.
"The Telegraph"нинг ёзишича, Орельен Чуамени "Манчестер Юнайтед"нинг номзодлар рўйхатида юқори ўринларда туради. "Қизил иблислар" "Реал" Мадрид хавбекининг ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда.
Шу билан бирга, Чуаменининг келажаги "Реал"нинг ёзда янги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашига боғлиқ бўлиши мумкин. Мисол учун, мадридликлар президенти Флорентино Перес "Манчестер Сити" футболчиси Родрини ёқтиради.
26 ёшли Орельен Чуамени Transfermarkt томонидан 75 миллион еврога баҳоланяпти.



