

Футболчининг хизматларига бир йўла Европанинг 3та топ-клуби қизиқиш билдирмоқда.
27 ёшли дарвозабонга қизиқаётганлар орасида ПСЖ, "Ювентус" ва "Бавария" клублари бор.
Тер Штегеннинг "Барселона" тузган шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, германиялик посбоннинг нархи 90 миллион еврога тенг. Тер Штеген дарвозабонлар ичида фақатгина "Атлетико" дарвозабони Ян Облак (100 миллион евро)дан арзонроқдир.



