

"Марсель" 21 ёшли ҳужумчи билан шартнома имзолашни якунламоқда, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо. Трансфер суммаси – 25 миллион евро ва қўшимча бонуслар.

Қайд этилишича, Франция клуби Эдди Нкетиа учун 30 миллион евро тўлашни истамаган ва Ваи вариантида тўхталган.
Ваи ўтган мавсум 27 та ўйинда 9 та гол урган ва 3 та голли пас узатган.



