

"Қироллик клуби"нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело баҳснинг 44-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди.
Бу гол бразилияликнинг Чемпионлар лигаси турнирининг плей-офф ўйинларидаги 7-бўлди. Шундай қилиб, у жамоадоши Серхио Рамосдан (6та гол) ўзиб кетди ва ҳимоячилар орасида бу кўрсаткич бўйича рекордчига айланди.



