"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди

Khoja
10 мар 2026
"Машъал" бош мураббийи Игор Суров бўлажак баҳсда жамоасига ёрдам бермайди.

"Машъал” жамоамиз бош мураббийи Игор Суров бетоблиги сабабли бугунги учрашувда жамоа ёнида бўла олмайди. Айни вақтда мутахассис соғлигидаги муаммолар туфайли туман шифохонасида даволанмоқда.

Шу сабабли бугунги ўйинда жамоани майдон четидан бошқариш вазифасини мураббийлар штаби аъзоси Отабек Нарзуллаев ўз зиммасига олади.

“Машъал” футбол клуби раҳбарияти, жамоа аъзолари ва мухлислар номидан Игор Суровга тезроқ соғайиб, жамоа сафига қайтишини тилаб қоламиз" - дейилган клуб матбуот хизмати берган хабарда.


KhojaМуаллиф
Манба: