"Машъал": "Пахтакор" билан баҳсга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
12 июн 2016
"Машъал" Олий лиганинг 11-турини ўз майдонида "Обод"га қарши ўтказди ва йирик ғалабага эришди.

Ушбу ўйиндан сўнг жамоамиз футболчилари бугундан бошлаб навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади. 16 июнь куни Тошкентда, "Пахтакор" меҳмони бўламиз. 12-турга белгиланган мазкур учрашувга жамоа жиддий ҳозирликни бошлади. Кичик жароҳатидан тикланиб, Зафар Тўраев яна сафга қайтган. Асосий таркиб жамоамиз 15 июн куни Тошкентга жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Машъал" ўйини 16 июнь куни 19:00 да старт олади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz