Матюиди фаолиятини АҚШда якунламоқчи

Alisher
19 авг 2021
"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Блез Матюиди Европага қайтмоқчи эмас.

34 ёшли франциялик футболчи фаолиятини МЛСда якунлашни режалаштирмоқда.

"Мен ортиқ Францияга қайтишни хоҳламайман (кулади). Агар жиддий гапирадиган бўлсам, АҚШда бахтлиман. Умид қиламанки, бу ерда узоқ йиллар қоламан ва оилам билан яхши вақтларни ўтказаман.

Ва шу ерда фаолиятимни якунлашни хоҳлайман", - дейди Матюиди.


AlisherМуаллиф
Манба: Eurosport