"Мавсумни дайдилардек бошлагандик. Уйга қайтгач ўйинимиз барқарорлашди ва бугун кичик мўъжиза содир этдик" — Канчельскис иштирокидаги матбуот анжумани
Суперлиганинг 8-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Навбаҳор" (2:2) иштирокидаги драматик ўтган баҳсдан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қатнашди.