"Тўғрисини айтсам, "Манчестер Юнайтед"ни мен ТОП-4га номзодлар ичидан биринчилардан бўлиб чиқариб ташладим. Ёзда, катта ўзгаришлар амалга оширилган паллада, клуб бош мураббийни нега алиштирмаганини тушуна олмадим. Аввал ҳам айтганимдек, тен Хагни ҳозирги лавозимига муносиб мутахассис, деб ҳисобламайман. Яна бир нохуш хабар – улар янги футболчиларни сотиб олишди, лекин Лени Йоро жароҳат туфайли мавсум стартини ўтказиб юборади ва бу ҳам мухлислар, ҳам клубга таъсир қилади. Амалга оширилган ўзгаришлар фикрим ўзгариши учун етарли эмас", - деди Оуэн.
Изоҳлар