

Баҳснинг 57-дақиқасида парижликлар форварди Килиан Мбаппе рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироз ўтиб эса Томас Тухель Мбаппени захирага олишга қарор қилди. 21 ёшли ҳужумчига бу ёқмади ва у жамоа устози билан майдоннинг ўзида тортишди.
Эслатиб ўтамиз, Килиан жорий мавсум Лига 1 доирасида 16 ўйинда қатнашиб, 14+5 натижа кўрсатган.






