Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди

Sherzod Nurmatov
23 фев 2026
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ПСЖга қарши суд жараёнида ғалаба қилди.

Бу ҳақда "Le Monde" хабар бермоқда.

Узоқ давом этган тортишувлардан кейин суд Париж клубини футболчига 61 млн евро тўлашга мажбур қилди. ПСЖ ўзининг собиқ сардорига 55 млн евро маошдан, яна 6 млн евро эса қўшимча тўловлардан қарздор бўлган.

Парижликларда апелляция бериш учун вақт бор эди, бироқ улар аввал бошда айбини тан олмаган бўлса ҳам, апелляция киритмади. Бу эса Килиан барибир 61 млн евро олишини англатади. 

Мбаппе ажойиб мавсум ўтказмоқда ва "Олтин тўп" учун курашдаги асосий фаворитлардан бири ҳисобланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Le Monde