

Ҳозирда бу мураббий ўз штабини йиғиш билан банд. Маълумотларга кўра, афсонавий футболчилардан бири Карим Багери терма жамоада хорватиялик мураббийга кўмак беради. Багери шунингдек "Персеполис"даги ишини ҳам давом эттиради.
"Терма жамоада ишлаш мен учун катта шараф. Мен ўз юртимнинг аскариман ва нимани буюришса шуни бажараман. Ҳаммамиз битта мақсад йўлида ишлаймиз, яъни жаҳон чемпионатига чиқиш", - дейди 1998 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган собиқ футболчи.


