Месси АҚШ клуби билан музокаралар олиб бормоқда

Mirjalol Normatov
22 авг 2021
"Интер Майами" клуби ПСЖ ҳужумчиси Лео Месси билан музокаралар олиб бормоқда.

2 йилдан сўнг, яъни, ПСЖ билан шартномаси тугаганидан кейин Месси майамиликлар таркибини тўлдириши мумкин.

Месси 2005-2021 йиллар давомида "Барселона" таркибида ҳаракат қилган. Ҳозирча у ПСЖ таркибида дебют қилганича йўқ.

Филл Невилл бошқарувидаги Майами клуби айни дамда МЛСда 11-ўринда бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal