

Бугун "Интер Майами" форварди "Атланта Юнайтед"га қарши ўйинда дубль ва ассист қайд этди. 38 ёшли аргентиналик футболчи шу тариқа ушбу мавсумдаги 9-дублини расмийлаштирди.
Месси ушбу мавсумда 27 ўйинда 26 гол уриб, МЛС тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Унда, шунингдек, яна 15 ассист ҳам бор.



