Месси Роналдунинг хет-триги борасида фикр билдирди

Aslanov Jasurbek
14 мар 2019
"Барселона" сардори Лионель Месси "Лион"га қарши баҳсдан (5:1) сўнг интервью берди.

"2:1 ҳисобида бироз қийналдик. Бунгача "Лион" бизга хавф солмаган эди. Бахтимизга учинчи голни урди ва яна ўйин назоратини қўлга олдик.

Қуръадаги барча рақиблар кучли. "Аякс" иқтидорли ёшлардан ташкил топган ажойиб жамоа эканлигини кўрсатди. "Барселона" энг қийинига тайёр бўлиши керак.

Кеча Роналду "Ювентус" сафида бажарган иш ҳайратланарли. "Атлетико"ни мағлуб этиш қийинроқ бўлади деб ўйлагандим. Бу Криштиану учун сехрли кеча бўлди" - дейди Месси.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca