"Металлург" черногориялик форвард билан хайрлашди. Жамоага либериялик ҳужумчи келмоқда

Sherzod Nurmatov
14 jun 2024
Бекободнинг "Металлург" жамоаси черногориялик ҳужумчиси Бобан Жоржевич билан икки томонлама келишувга кўра шартномани бекор қилди. Бу ҳақда Бекобод клуби матбуот хизмати хабар берди.

Бобан Жоржевич 2024 йилги мавсум бошида "Металлург" таркибига келиб қўшилган эди. Мураббийлар штаби унга Суперлиганинг 9 та учрашувида майдонга тушиш имкониятини берди. Шулардан 4 тасини бошланғич таркибда, 5 тасини эса захирадан ўйинга қўшилиш тарзида тақдим этишди. 



Бобан Жоржевич "Металлург" таркибидаги 388 дақиқалик фаолияти давомида 1 та голли узатмани амалга оширди – у 1-турда "Локомотив"га қарши ўйинда Аброр Тошқўзиев голига ассистентлик қилди. 

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевга кўра, "Сурхон" ҳужумчиси Сильванус Нимели иккинчи даврани "Металлург" сафида бошлашга яқин. 



Аввалроқ "Сурхон" устози Февзи Давлетов Нимели ҳақида берилган саволга "No comment" дея жавоб қайтарган эди. 


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: Championat.asia

Изоҳлар

Davronbek Abduvaliev
15 jun 2024
Воқеалар ривожини кузатамиз
Э.Жураев
14 jun 2024
Нимели Насаф ёки Пахтакорга утса яхши буларди Металлурга утганидан кура Сурхонда колгани яхши
Кодиржон Жалилов
14 jun 2024
Стешич птешичми товук калла АУТ натижа йук жавобини бериш керак узимизи тренер буганда 3 та уйиндаек хайдарди
Жамшид Абдусамадов
14 jun 2024
Хужумчи эмас эди копток тухтатиш ни билмасди.
Murodjon Ergashev
14 jun 2024
Шипиловни чакиринглар, кейин кеч булади