"Милан" устози хатолар учун Теони асосий таркибдан чиқариб ташламоқчи

Aslanov Jasurbek
14 dec 2024
Тео Эрнандес "Женоа"га қарши баҳсда "Милан" захирасида қолади.

Милан клуби бош мураббийи Пауло Фонсека А Сериянинг навбатдаги баҳсида франциялик футболчини асосий таркибга киритмаса керак.

Ўйинолди машғулотида чап қанот ҳимоячиси ролида 21 ёшли Филиппо Терраччано машғулот ўтказаётган эди.

Фонсека Давиде Бартезаги ёки Алекс Хименесни ҳам майдонга тушириши мумкин.

"Црвена Звезда"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан (2:1) сўнг Фонсека жамоа борини бериб ўйнамаганидан норози.

Тео Эрнандес жорий мавсум А Сериянинг 12та учрашувида майдонга тушиб, 2та гол урди ва 2та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Муқова: Football Italia

Изоҳлар

Firdavs Hakimjanov
14 dec 2024
.
Firdavs Hakimjanov
14 dec 2024
Yaxshi boldi
Dostonbek Anvаrоv
14 dec 2024
Теони барсага олиш кере