"La Gazzetta dello Sport" маълумотига кўра, "россонери" қишки трансферлар ойнаси вақтидаёқ футболчини таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Кеча футболчининг агенти ва клуб ўртасида илк музокаралар ўтказилган. Бу борадаги асосий муаммо "Милан" Маркуснинг маошини асосий қисми, яъни, 13 млн еврони тўлашни истамаётганида бўлиб турибди. МЮ эса футболчини ижарага бериб юборган тақдирда маошнинг бир қисмини тўламоқчи эмас.
"Милан" агар Рэшфорд трансферини амалга ошира олмаса, "Спортинг"дан Франсишку Тринкауни таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Изоҳлар