Кеча, 19 июль, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилаётган ушбу халқаро турнирнинг илк учрашувида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Тожикистонни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши курашади. Беллашув 19:30да старт олади. "Юнусобод" мажмуасига кириш мутлақо бепул.
Айни дақиқаларга келиб, жамоамизнинг дастлабки бешлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон: Дастлабки бешлик — 16.Фаёз Жўрабоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Ахмедзянов.
Изоҳлар