Мирча Луческу: "Икки жамоа ҳам ўйинга қаттиқ тайёрланди"

Aziz Tukhtamuradov
25 авг 2015
"Шахтёр" бош мураббийи Мирча Луческу "Рапид"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Саралашнинг барча ўйинлари ўхшаш: икки жамоа ўйнайди, уларнинг иккиси ҳам ғалаба қозонишни истайди. "Рапид" бизни хатоларимизни кутади. Ўйлайманки, улар биринчи ўйиндаги фарқни йўққа чиқариш учун дастлабки дақиқалардан олдинга боришади. Икки жамоа ҳам ўйинга катта тайёргарлик кўрмоқда", - дейди мураббий.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: uefa.com