Мирча Луческу Руминия термасидан кетди

Мирча Луческу Руминия термаси бош мураббийлигидан кетди.

Мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати мутахассиснинг истеъфосини маълум қилди.

Март ойи якунларида Луческу машғулотларда ўзини йўқотиб қўйгани учун шифохонага ётқизилган, ўшанда юрак ҳуружи сабабли дефибриллятор ўрнатилганди.

Луческу Руминия термаси бошқарувини 2024 йил августида олди. Бунгача у 1981-1986 йилларда ҳам миллий жамоани бошқарган. Унинг қўл остида терма Туркияга ютқазиб, ЖЧ-2026 йўлланмасидан қуруқ қолди.


Манба: frf.ro