Питернинг "Зенит" клуби "Шахтёр" жамоасини 12 йил бошқариб келган Мирча Луческу билан расман шартнома имзолади.
"Зенит" ҳамда Мирча Луческу ўртасидаги ҳамкорлик 2 йилга мўлжалланди.
Луческу фаолияти давомида жами 32 маротаба соврин ютишга муваффақ бўлган. Луческунинг вазифаси "Зенит"ни Европанинг топ жамоалари сафига қўшишдан иборат бўлади.