Миржалол Қосимов: "Чемпионлик масаласи ҳалми? Мўжиза бўлмайди дейишади, аммо ҳамма нарса рўй бериши мумкин"

Alisher
28 sep 2024
Суперлига 20-тури доирасидаги ОКМК — "Локомотив" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманда иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Жиддий курашларга бой ўйин кутиб турганини билардик, сабаби жадвалнинг қуйида кураш жиддий кечмоқда. Қолаверса, "Насаф" билан ўйиндан сўнг ўзимизни ҳар томонлама тиклаб олишимиз керак эди. Ҳар иккала жамоа яхши ўйин кўрсатди ва бундан мухлислар ютди. Кейинги ўйинларда "Локомотив"га омад тилаймиз.

Таътил бизнинг фойдамизга ишлайди, сабаби жароҳатларимиз кўп. Шунингдек, мухлисларимизни ҳам ғалаба билан табриклайман ва қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтаман.

— Чемпионлик масаласи ҳал деб ҳисоблайсизми?

— Мўжиза бўлмайди дейишади, аммо ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Буни йил сўнггида биламиз, аммо бу ўта қийиндек кўринмоқда. Сабаби "Насаф" жамоаси олдинлаб кетган. Юқоридаги 2-3-ўрин учун ҳам, жадвалнинг қуйи қисмида ҳам кураш авжида.




AlisherМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Djamshed
28 sep 2024
Кечаги Динамо Сурхон уйинидан кейин матбуот анжуман утказмадими нега 2 та мураббицни интервьюси йук чикмади.
Кодиржон Жалилов
28 sep 2024
Ака стадиондан.уйинди курдим сизи персонал мухлисизман айб сиздамас лекин шахси фикрим локомотивди голи тоза.гол эди окмкни уйинида паслаш бор бечора кийналиб турган локомотивди синдирди батар.уша 1 очкоям якунда уларга.ас.котиши.мумкун.окмк.галабага.хакли.уйин.кимади.омад.кейинги.фаолиятизда
Negmat Negmatov
28 sep 2024
Динамо Сурхон уйинидан кейин Абрамов хам Давлетов хам, гапирди, сайт да ма'лумотлар куплигидан 2-чи сахифага утиб колган. Сог-ва-омон булинглар.
Александр Гейнрих
28 sep 2024
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори М. Қосимовга. Ўзбекистон юртим учун мен, Иқтидорим бахшида этдим, Хар қадамда юрт шанига тенг, Футбол ўйнаб орзуга етдим. Бўш келмадим омад келганда, Зафар қучдим, Хиросимада, Кўз ёш тўкдим, Япон хаками, Тайёр голдан махрум қилганда.
SO'G'DIYONA Jizzax
28 sep 2024
Кейинги тур енади. Сугдиена-ОКМК