

"Чемпионатимизни ғалаба билан тугатдик. Бу кайфиятга кайфият қўшади, лекин осон ўйин бўлмади. Чунки "Машъал" ҳам бор кучи билан ўйнади. Шогирдларим рақибга қараганда самарали, чиройли ўйин кўрсатишди ва 2:0 ҳисобидаги ҳақли ғалабага эришдик. "Машъал"га кейинги баҳсларда омад тилаймиз. Биз эса таътилга чиқамиз ва озгина дам олиб, мавсумни таҳлил қилишимиз керак.
Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Биз мухлислар чун ўйнаймиз. Уларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдириб қоламан", - деди Миржалол Қосимов.


