Мирко Еличич: "Бугун антифутбол бўлгани йўқ"

Alisher Ostonov
12 apr 2025
Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Жайхун" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Яхши ўйин. Иккита ёш футболчилардан иборат жамоалар ўртасидаги баҳс бўлди. Баъзи клубларга ўхшаб антифутбол намойиш этишмади. Иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Битта хатогача ўйин бўлди. "Жайхун"ни ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Мирко Еличич. 


- Жамоа кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди. Бу руҳият билан боғлиқми? 

- Сабаблари кўп. Бу футболчиларни икки ой олдин бир жамоага тўпладик. Ёш футболчилар билан ҳали кўп ишлаш керак. Буларни ёшида характери ўзгарувчан бўлиб турибди. Йил давомида буни яхшилай оламиз деб ўйлайман. Агар тажрибали футболчилар бўлганида улар билан ишлаш осон бўларди, аммо биз ундай қилмадик. 

- Про лига дебютанти "Жайхун" ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Яхши жамоа, футбол ўйнашга интилди. Аммо бу ерда футбол учун шароитлар етарли эмасдек. Гап фақат стадионда эмас. "Жайхун"да қобилиятли футболчилар борлигини кўрдим, улар билан тўғри ишланса сифатли футболчи бўлиб етишишади.




Alisher OstonovМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Akmal
12 apr
Сен хам бабаянди дарсини олгансанда