"Асосий рақибингиз икки ўйинда 9 та гол урса, уят.
Ўйлайманки, биз жавоб берамиз. Мен бунга аминман. Ўйин бундай бўлади деб ўйламагандик ва мухлисларга ҳам, ўзимизга ҳам ачиняпмиз. Ҳозир бирлашишимиз ва ишлашимиз керак. Ишончим комилки, ушбу мавсум хурсанд бўлиш учун жуда кўп сабаблар бўлади ва ҳали ҳаммаси олдинда.
Бу – футбол, ғалаба ва мағлубият бирга юради. Бу сафар ютқаздик. Мағлубият ҳар доим ёқимсиз, лекин финаллардан биридаги мағлубиятни танлаш керак бўлса, у ҳолда Суперкубок бўла қолсин.
"Барселона"ни табриклаш керак, улар яхшироқ эди. Шу холос", – деди Модрич.
Анчелотти «Эл Классико»даги йирик мағлубият сабабини маълум қилди
Изоҳлар