"Монако" Жардим билан шартномани узайтирмоқчи

Aslanov Jasurbek
21 май 2017
"Монако" вице-президенти Вадим Васильевнинг маълум қилишича, клуб жамоа бош мураббийи Леонардо Жардим билан шартномани узайтирмоқчи.

"Биз Жардим билан шартномани узайтирмоқчимиз. У ҳеч қачон "Монако"ни тарк этмоқчилиги ҳақида айтмаган. Футболчиларнинг катта қисмини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Келаси мавсум бизда рақобатбардош жамоа бўлади. Келаси мавсумни ҳозиргисидек ўтказиш қийин эканлигини биламиз, аммо совринни сақлашга интиламиз" - дейди Васильев.

Жардим ва "Монако" ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe