Унда ЖЧ 1/8 финалига олиб чиққан мураббий Хажиме Мориясу иши кўриб чиқилди. Якунда мутасаддилар мураббийни лавозимида қолдиришга қарор қилди.
54 ёшли мутахассисга миллий термани АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган 2026 йилги ЖЧга тайёрлаш ишониб топширилди.
Мориясу шу пайтга қадар "Санфречче Хиросима" устози сифатида Жэй Лигада 3 марта ғолиб чиққан. Япония термаси бошварувига эса ЖЧ-2018дан кейин келган.
Изоҳлар